Касбим-фахрим

Танқидий материалларнинг 73 фоизига жавоб қайтарилган

Бугун нафақат оммавий ахборот воситаларида, балки ижтимоий тармоқларда ҳам у ёки бу ташкилот фаолияти ҳақида танқидий фикрлар билдирилса, унга мумкин қадар тезкор реакция билдиришга ҳаракат қилишмоқда. Ахборот хизматлари анча жонланди. Матбуот котиблари раҳбарнинг маслаҳатчисига айланди, ўринбосарга тенг шароитларга эга бўлди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги маълумотларига кўра, ўтган даврда 100 дан ортиқ республика ташкилотлари, 200 га яқин туман ва шаҳар ҳокимликларида ахборот хизматлари ташкил этилди. Деярли барча ахборот хизматлари раҳбарларининг ижтимоий тармоқлар саҳифалари, мессенжерларда каналлари очилмоқда. Воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликлар бўйича баёнотлар бериб бориш, танқидий материалларга муносабат билдириш йўлга қўйилди.

Бу ҳақда https://t.me/davletovuz канали хабар берди.

Маълумотларга кўра, АОКА томонидан биргина ўтган ноябрь ойида оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоғида республика даражасидаги 20 та давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятига оид эълон қилинган жами 334 та танқидий материалнинг 264 таси (79%) га, 14 та маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига оид 314 та танқидий материалнинг 211 таси (67%)га муносабат бирдирилиши ташкиллаштирилган.

Ваҳоланки, шу йил июнь ойида танқидий материалларга муносабат 18 фоиздан ошмасди.

Related Articles

Back to top button