Kasbim-faxrim

Оила сақлаб қолинди

Юртимизда оилалар мустаҳкамлагини сақлаш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш борасида давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигига мунтазам чора-тадбирлар амалга оширилиб, ҳайрли ишларга кўмаклишилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Бойсун туман бўлими иш юритувига туманда яшовчи Собир Файзиевдан икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундируш тўғрисидаги ижро ҳужжати 2020 йил ноябрь ойида келиб тушган ва ижро ҳаражатларига киришилган.

Собир Файзиев алимент пулини тўлашдан бош тортиб номалум тарафларга кетиб қолганлиги сабабли Бюронинг Бойсун туман бўлими томонидан 2021 йилнинг сентябрь ойида қидирув эълон қилинган эди.

Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор қидирув натижасида қарздор ота вилоятнинг Шеробод туманидан топилиб, ижро ҳаракатларини давом эттириш  учун Бюронинг туман бўлимига олиб келинди.

Давлат ижрочилари томонидан ажрим ёқасига келиб қолган оила вакилларига тушунтириш тарғибот ишларини олиб борилиши натижасида икки нафар фарзандларнинг келажагига бефарқ бўлмаган ота-она ярашиш истаги борлигини билдирди.

Шундан сўнг, Бюронинг туман бўлими томонидан ижро ҳужжати белгиланган тартибда тугатилди.

Нуриддин Чориев,

МИБ Сурхондарё вилоят бошқармаси инспектори

Related Articles

Back to top button